Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Гари Невилл: "Манчестер Юнайтед" энди бизни хурсанд қилиш керак" News

Гари Невилл: "Манчестер Юнайтед" энди бизни хурсанд қилиш керак"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл АПЛ доирасида "Ливерпуль" - МЮ учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Айни дамда манкунианликлар 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, 33 очколи "Ливерпуль" 2-ўринда кетмоқда.

"Жуда ғалати мавсум ўтяпти. Агарда мавсум бошида мендан МЮнинг чемпионлиги ҳақида сўрашганида йўқ деб жавоб берардим ва бунга беқарорликни сабаб қилардим. Бироқ МЮ мухлисларига савол: нима учун сизлар чемпионликка ишонмайсиз? Нима учун футболчилар бунга ишонмаслиги керак? Ҳужум чизиғига қаранг: Кавани, Рэшфорд, Марсьяль, Гринвуд. Ярим ҳимоячилар ҳам ажойиб: Бруну Фернандеш, Поль Погба.

"Манчестер Сити"дан бошқа барча жамоалар беқарор ўйнамоқда. Ушбу жамоа ҳақида гапириш ҳам шарт эмас. Бироқ ҳозир ҳам айта оламанки, "Юнайтед" "Ливерпуль" ва "Сити"нинг даражасидан пастроқ. Аммо улар бизни хурсанд қиладиган пайт етиб келди. Яқин кунлар ичида "Ливерпуль" мавсумни ёмон бошлаган "Юнайтед" ўзидан ўтиб кетганига хайрон қолади. Фақат бунга "Юнайтед" футболчилари ишониши керак. Барчаси жуда ғалати, ҳар ҳафта ҳолат ўзгармоқда. "Манчестер Юнайтед" бундан фойдаланиб кетиши керак", - деди Невилл.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика