Latest news

18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  0 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  2 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  0 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  4 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари News

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари

Сиёсий оламда АҚШ – Эрон келишмовчиклари ҳақида биласиз. Аммо бу бугун бўлиб ўтадиган "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган ўйинга қай даражада таъсир қилади?

Юқоридаги саволга бир неча соатдан сўнг жавоб олишимиз мумкин. 

Эрон – АҚШ (00:00 "Маҳалла"/Матч ТВ)

Уэльс – Англия (00:00 Спорт ТВ/Футбол 1)



Бир ҳамкасбимизнинг "Мундиал студия" эфирида таъкидлашича, ғарб давлатлари ўзаро келишган ҳолда Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. Бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Тўгри, англияликларнинг Эрон ва АҚШ билан икки хил ўйин ўтказгани шубҳаларни уйғотиши табиий, аммо гуруҳга назар ташлайдиган бўлсак, вазият жиддий. Ҳаттоки сўнгги поғонада кетаётган Уэльс термасида ҳам имконият сақланиб қолган. 



Англия кейинги босқичда кучсизроқ рақибга рўбарў келиши учун гуруҳдаги ўрнини сақлаб қолишга интилади. Бунинг учун эса аутсайдер Уэльс термаси мағлуб қилинса бас. Қитъадошларимиз эса Америка Қўшма Штатлари билан ўйинда камида дуранг қайд этишлари лозим. Эронликлар мундиалга ғалати кайфиятда етиб келишди. Билишимизча, терма жамоа аъзолари ва раҳбарлар орасида келишмовчиликлар бор. Катта эҳтимол биргина Кейруш футболчиларга мотивация бераётган бўлса керак. Эрон ўтган тур Уэльс билан ўйинда ирода кўрсата олди. АҚШ эса юлдуз футболчилар фактори эътиборидан ўйинда фаворит сифатида қаралмоқда. 



Жамоалар бунгача икки бор тўқнаш келишган. Мундиал-98 да қитъадошларимиз 2-1 ҳисобида зафар қучишган, 2000 йилда бўлиб ўткан ўртоқлик ўйинида муроса кўчаси танланган. Учинчи тўқнашувда қайси томон ғолиб бўлишини бир неча соатдан сўнг билиб оламиз.

Сизнингча, "B" гуруҳидан қайси жамоалар кейинги босқичга йўл олишади?


Жалолиддин Халилов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика