Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди News

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди

Биласиз, айни кунларда Фарғонада футзал бўйича Олий лига 2021/22 мавсуми 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

ЎзПФЛнинг юртимизда футзал географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб боргани самараси ўлароқ Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси бугунги кунда бемалол миллий ва халқаро миқёсда футзал учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шу сабабли футзал бўйича мамлакат чемпионати илк тур учрашувлари ҳам Фарғонада бўлиб ўтмоқда.

Олий лига баҳсларини мухлислар қатори Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМ футзал тарбияланувчилари ҳам катта иштиёқ билан кузатиб боришмоқда. ЎзПФЛ ташаббуси билан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “HUAXIN Жиззах” клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бугун фарғоналик ёш футзалчилар учун маҳорат дарси ўтказди.

“Само” аренасида Баҳодир Аҳмедов 2004 йилда туғилган ёш футзалчилар билан биргаликда машғулотлар олиб бориб, уларга ўйиннинг сир-асрорлари билан бўлишди. Тажрибали мутахассис ушбу ёшларнинг келажакда катта футзалчи бўлиб етишиши учун ўз маслаҳат ва тавсияларини берди. Қолаверса, БЎСМда фаолият олиб бораётган футзал мураббийлари ҳам миллий терма устозидан керакли тавсияларни олишди.

“Аввало Фарғонада футзал байрами ташкил этилаётганидан, бу ерда мамлакат чемпионати анча юқори даражада бўлиб ўтаётганидан, қолаверса эндиликда Фарғонада ҳам футзал бўйича катта мусобақалар ўтказиш имконияти юзага келганидан жуда ҳам хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бугун ёш футзалчилар билан маҳорат дарси ўтказдик. Уларнинг ҳаракатларини кўриб жуда ҳам қувондим. Мени энг хурсанд қилган жиҳат – ёш футзалчиларга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бўлди. Шунингдек, фарғоналик ёш мураббийлар билан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик. Ёш футзалчиларда иштиёқ жуда ҳам юқори эканини кўрдим. Келажакда улардан етук футзалчилар чиқишига ишонаман”, - дея ўз фикрларини билдирди Баҳодир Аҳмедов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика