Latest news

09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  4 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  5 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  44 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари News

Футболимизнинг расмий сайти йўқ "профессионал"лари

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми старт олишга улгурди.

Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 14 та клуб иштирок этмоқда. Жамоаларнинг ҳар бири ўз матбуот хизматига эга. Ҳозир уларнинг (баъзилари) фаолиятида йўл қўйилаётган катта камчилик ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Ташкилотнинг Мусобақаларни ўтказиш бўйича регламенти бор. Мазкур ҳужжатнинг 20-боб 2-бандида шундай ёзилган:
"20.2.Футбол клуби ўз расмий сайтига эга бўлиши шарт".
Айни пайтда ушбу қоидани миллий биринчилигимизнинг юқори дивизионида иштирок этаётган 5 та клуб бузмоқда. Аниқроғи, доимий равишда бузиб келган. Булар: "Андижон", АГМК, "Машьал", "Сурхон", "Сўғдиёна".

Бундан ташқари, Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада шундай банд бор:
"2.7.Ҳар бир клуб ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўз саҳифасига эга бўлиши тавсия этилади. Клуб матбуот котиби веб-сайтнинг барқарор фаолият олиб боришиучун жавобгар ҳисобланади".
Агар бу бандни ҳам инобатга олсак, юқоридаги рўйхатга Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳам киритилади.

Бу жуда кичкина мавзу бўлиши мумкин, лекин қоидалар бузилаётгани факт. Энг қизиғи, ўтган йилнинг 17 июль куни ҳам шу мавзуга тўхталиб, ёки клублар қоидани бажариши ё ЎзПФЛ регламентидан бундай банд чиқариб юборилиши кераклигини айтгандик. Ҳеч қандай натижа кузатилмаганч, ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан боғланиб фикрлари билан қизиқдик ва шундай жавоб олдик:

"Эски ҳужжатлар бўйича ҳар бир клуб ўзининг расмий сайтига эга бўлиши шарт эди. Жорий мавсум олдидан чиқарилган Аккредитация низоми ва ОАВ учун йўриқномада мажбурийликни олиб ташлаб, клубларга бу ҳақда тушунтириш бердик. Регланментда қолиб кетган бўлса, тузатилади. Лекин, биз клубларни расмий сайти йўқлиги учун ҳам жазолайдиган ташкилот эмасмиз. Уларнинг ўзи масъулиятни ҳис қилиши керак. Имижни кўтаришда расмий сайтларнинг ўрни бўлакча. Матбуот хизмати фаоллашса, жамоатчилик билан мустақил тарзда ишласа, бундан фақат клуб фойда қилади".

Демак, ЎзПФЛ ўтган йиллар давомида регламентнинг мазкур банди мунтазам равишда бузиб келингани тушунган ва мажбурийликни ихтиёрийлик билан алмаштирган. Ҳақиқатан ҳам клубларнинг сайтини каттакон ташкилотлар назорат қилиши кулгили кўринади. Лекин, йиллар давомида расмий сайтини шакллантиришга қунт қилмаган "профессионал"ларнинг ҳолати анча ачинарли. XXI асрнинг 21-йилида ҳам расмий сайти йўқ клубларимизнинг профессионалликни талаб қилишини қоғоз қанотлар билан осмонда учишни орзу қилган мултисериал қаҳрамонига ўхшатиб қўя қолдик...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика