Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  13 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   8 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Футболда тарафдорларнинг ўрни News

Футболда тарафдорларнинг ўрни

Спорт турлари орасида энг оммабоп ва катта аудиторияга эга бўлгани футбол экани шубҳасиз.

XIX асрда Англияда ихтиро қилинган оддий ўйин XXI асрга  келиб миллиардлаб тарафдор тўплашга улгурди. Барча спорт турларида бўлгани каби футболнинг ҳам барча иштирокчилари инсон экан, унда психологик омиллар муҳим бўлиб қолверади. Афсуски, ўйин ҳар қанча гўзал ва жозибали бўлмасин, салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Балки, футболнинг энг катта муаммоси фанатизм бўлса керак. Мутаассиблар ҳар ерда бўлган, бўлади ҳам. Лекин, оддий ўйиннинг унуми баъзан ҳаддан ошиқ орттириб юборилади. Баъзи ўринларда ўйлаб қоласан, фанатлар футболни дин даражасига чиқаришга ҳам улгурди. Футбол учун қонлар тўкилди, жонлар берилди...

Майли, булар ўз йўлига. Келинг, бугун футболда мухлисликнинг ижобий томонлари ҳақида гаплашамиз. 

Томошабин ва мухлислар  футболнинг жозибасига майдондаги ўйинчилардан кам ҳисса қўшмайди. Аксинча, майдондаги ўйиннинг сурьати ҳам трибунада ўтирган ишқибозларга боғлиқдир. Футболчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ҳиссиётлари бор. Мухлисларнинг мадҳия ва ҳайқириқлари уларни ҳаяжонлантириши, рағбатларнтириши ва олға бошлаши мумкин. Норозиликлар ва ҳуштакбозликлар эса ўйинчиларга руҳий босим ўтказади. Бундай ҳолатларда фақат энг профессионалларгина бир ритмда давом этиши мумкин, руҳий ҳолати кучсизроқ бўлган футболчилар учун ўйин муддатидан олдин якунланади. 

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, мухлислар ўйин темпининг пастлигидан, ўйиннинг кўримсизлигидан нолишини эшитиб қоламиз. Аслида футболнинг жозибаси мухлисларнинг қўлида эканини қаршилик, намаганлик, бухоролик мухлислар исботлаб бўлишди. Ўйинчилар бўм-бўш стадионда фақат 50% куч билан ҳам ўйнаши мумкин, уларни бор кучини беришга мураббий ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам мажбурлай олмайди. Бу иш фақат мухлисларнинг қўлидан келади. (“Навбаҳор” клубининг уй ва сафардаги ўйинларини солиштиринг. Бежизга мухлислар “лочинлар”нинг энг яхши ўйинчиси дейилмайди)

Футбол баҳорига оз муддат қолди. Шу ўринда мухлисларга бир илтимос билан юзланмоқчимиз: келинг, янги мавсум стартида стадионларни имкон қадар тўлдиринг, мухлислик қилинг. Ўйиндан завқ олинг, ҳордиқ чиқаринг, бақиринг, майли, кимнидир “ширин сўзлар” билан сийланг, лекин, келинг. Унутманг, ўзбек футболининг чиройи ўйинчилар, мураббийлар ёки ҳакамлардан кўра кўпроқ сизга боғлиқ. Сиз футболимиз учун жуда муҳимсиз. Шундай экан, келинг, кўринг ва завқланинг.

Фахриддин

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика