Latest news

"Фулхэм" "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи News

"Фулхэм" "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи

Португалиялик клубини ўзгартириши мумкин.

"Арсенал" ҳимоячиси Седрик Соареш "Фулхэм"га қизиқиш билдирмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, "дачаликлар" 31 ёшли португалияликни январь ойида сотиб олиш ниятида.

Соареш жорий мавсум "Арсенал"нинг асосий жамоасидан тушиб қолди. У АПЛда бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.

Унинг 2024 йилгача мўлжалланган шартномаси бор, аммо "канонирлар" уни арзонлаштирилган нархга қўйиб юбориши мумкин.

Аввалроқ Соареш "Интер", "Спортинг", "Саутгемптон" ва "Академика" клубларида ўйнаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика