Latest news

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Фирдавс Асадов: "Охиригача курашамиз" News

Фирдавс Асадов: "Охиригача курашамиз"

Про-лиганинг 23-турида "Нурафшон" сафарда "Нефтчи" билан беллашди. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Шу тариқа, меҳмонлар Суперлига йўлланмаси учун кечадиган плей-офф баҳсларига кичик имкониятни сақлаб қолди. Ўйиндан кейин "Нурафшон" ҳужумчиси Фирдавс Асадов билан суҳбатлашдик.


Баҳс ҳақида

- Жудаям курашларга бой баҳс бўлди. Чунки рақиб ўз мухлислари қаршисида тўп тепмоқда. Уларга ҳам ғалаба зарур эди. Шу ўринда биз ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқдик. Лекин  омад биздан очиқчасига юз ўгирди.


Ғалабага нима етишмади?

- Ғалаба учун бизда етарлича вазиятлар юзага келди, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Инобатга олинмаган жаримадан гол ва 11 метрлик нуқтадан фойдаланганимизда ғалаба биз томонда бўлиши мумкин эди.


Плей-оффга йўл олиш имконияти борасида

- Ҳозирда бизда кичик бўлса-да имкониятимиз бор. Биз охиригача курашамиз. Худо хоҳласа охирги турда бор кучимизни ишга соламиз.


Муваффақитясизликлар тўғрисида

- "Нурафшон" жамоаси мавсум аввалидан асосий мақсади Суперлигага йуланмани қўлга киритиш эди. Афсуски, айрим сабабларга кўра ҳозирда плей-офф учун ҳаракат килмоқдамиз. Кўплаб ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик ва бу бизга мавсум якунида қимматга тушмоқда. Лекин имкониятимиз бор экан, таслим бўлмаймиз.


Шароитлар борасида

- Ҳозирда шароитларга келадиган бўлсам ёмон эмас. Авваламбор вилоят ҳокимимиз Ботир Комиловичга минаттдорчилик билдирамиз. Улар ҳар тамонлама бизга кўмак бериб турибди.


Фаолияти ҳақида

- Жароҳатим борлиги сабабли маълум муддат  футболдан четда қолдим. Лекин вақт ўти  яна майдонга қайтдим.  Фурсатдан фойдаланиб менга ишонч билдирганлари учун Усмон Қудратовичга катта раҳмат айтаман. Улар туфайли яна қадрдон жамоамга қайтдим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика