Latest news

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  23 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда News

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда

30 октябрь куни Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг якунловчи ўйини ўтказилади.

Бухородаги баҳсни Вадим Агишев бошқариши маълум қилинди. Бу 43 ёшли арбитр учун илк финал.

Тарихга назар солсак, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган 29 финалида 17 нафар бош ҳакам ишлаганига гувоҳ бўламиз. Илк финални (1992 йил) бошқариш бахти марҳум Гали Имомовга насиб қилган эди. 

Рекорд

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиал рекордчиси Равшан Эрматовнинг олдига тушадигани йўқ. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов финалларни кетма-кет бошқариш бўйича барчадан олдинда. У 2010-2013 йиллардаги ҳал қилувчи баҳсларнинг ҳаммасини бошқарган.

Хорижлик реферилар

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида 2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган эди. Аниқроқ айтсак, 2014 йил якунида ўтган "Локомотив" 1:0 "Бунёдкор" ўйинини Ким Донг Жин (Ж. Корея) бошқарган. 2017 йилда пойтахтнинг яна ўша клублари ўртасида "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ва 3 йил олдинги ҳисоб такрорланган баҳсда БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Энг қаттиққўл

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Аммо пенальти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов барчадан олдинда (2). У 2018 йилнинг 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилган АГМК 3:1 "Пахтакор" беллашувида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Тўлиқ статистика


реферифиналс-кқ-кпен
1Равшан Эрматов52011
2Гали Имомов41430
3Ноил Лутфуллин41430
4Марат Исмоилов21220
5Рустам Саидов21110
6Рашид Айтеков1800
7Ғайрат Каримов1600
8Шерзод Қосимов1401
9Ким Донг Жин1310
10Муҳаммад Абдулла Ҳасан1500
11Сардор Нажафалиев1411
12Дилшод Асимов1300
13Дмитрий Роман1300
14Темур Тўхтасинов1502
15Владислав Цейтлин1410
16Аҳрол Рисқуллаев
1410
17Зокир Қодиров1101
18Вадим Агишев----


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Author :
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика