Latest news

16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  6 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0

ФИФА Лариннинг "Нефтчи" устидан қилган шикоятини рад этди News

ФИФА Лариннинг "Нефтчи" устидан қилган шикоятини рад этди

Фарғона жамоасида ўтган икки мавсумда ҳаракат қилган украиналик легионер Олексий Ларин 2023 йилги мавсум учун қарздорлик юзасидан "Нефтчи" футбол клуби устидан ФИФАга арз қилди.

Аммо шикоят қаноатлантирилмади. Клубнинг маълум қилишича, футболчи олдидаги қарзлар аллақачон узилган.

"Клуб футболчи олдидаги бир ойлик иш ҳақи ва 3 та учрашув учун мукофот пулидан қолган қарздорликни бартараф қилган. Шунга қарамасдан, футболчи клубдан қўшимча тўлов ундириш юзасидан ФИФАга мурожаат йўллаган.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 26 апрель куни ФИФА томонидан ЎФУ ва Клуб ҳуқуқшунослари томонидан билдирилган важлар ўрганиб чиқилиб, ЎФУ ва Олексий Лариннинг важлари асоссиз эканлиги сабабли мурожаатни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, "Нефтчи" футбол клуби молиявий қийинчиликлар сабабли айрим футболчилар олдида қарздорликлар мавжудлигини тан олади ва тез орада ушбу қарздорликлар тўлиқ бартараф этилишини таъминлашини маълум қилади", – дейилади клуб хабарида.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика