Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

ФИФА "Андижон"ни жазолади News

ФИФА "Андижон"ни жазолади

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси "Андижон" клубини жазолади.

12 июнь куни "Андижон" украиналик дарвозабон Виталий Мирний билан барча қарздорликни ёпиши борасида қарор қабул қилинганди.

Ушбу қарорга кўра клуб барча пулларни тўлаши ва буни тасдиқловчи ҳужжатларни ФИФАга юбориши керак эди.

Бироқ "Андижон" ушбу қарор ижросини бажармади ва ФИФА клубни кейинги 3та трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди. Агар "Андижон" бундан кейин ҳам футболчи билан ҳисоб-китоб қилмаса кейинги санкциялар очко олиб ташлаш ёки қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.




Биз бу борада Виталий Мирний билан боғландик ва қабул қилинган қарорга муносабатини сўрадик:

"Олдинги интервьюда ҳам айтгандми, клуб футболчилар билан бундай муносабатда бўлиши мени хайрон қолдирди. Мен бу клубда боримни бериб меҳнат қилдим, майдонда бор кучим билан ўйнадим, ўз меҳнатим билан ишлаб топган пулимни олмоқчиман холос. Раҳбарият туфайли клубга янада жиддий санкция қўлланса, унинг мухлисларига жабр бўлади".


Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика