Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  111 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди" News

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳудди биринчи даврадаги каби ўтди. "Насаф" бизнинг йигитларнинг хатоларини кутишини билгандик. Улар позицион ўйнашди ва иккинчи ҳудудда бизни кутиб олишди. Дастлабки 15-20 дақиқаликда ўтиш фазаларида бизда хатоликлар кузатилди ва ишланмалар кўринмади. Бугун ҳам "Насаф" ҳудди биринчи даврадагидек кичик хатодан кейин жазолади. Қизил карточкагача ўйин ўртача темпда кетаётганди, четлатишдан кейин эса босим кучайиб кетди. Яъни, барча ҳиссиётларга берилиб кетиб, ўйинни очиб юборишди. Йигитлардан мамнунман, улар ўйинга бўлган режани амалга ошира олишди.

- Гарчи бугун жамоангиз пешқадамга қарши ўйнаган бўлса-да, ҳужум триосида ёшлар ҳаракат қилди: Асилбек Жумаев, Абдуғофур Ҳайдаров ҳамда Сарвар Абдуҳамидов. Сизнингча, улар бугунги босимни енга олишдими?

- Агарда ўйинга қарайдиган бўлсак, Абдуҳамидов биринчи бўлимда йўқолиб қолди. Асилбек Жумаев эса бунга қадар ҳам катта ўйинларда қатнашган ва унда бу нормал ҳолат. Уларнинг барчаси ўзларини яхши кўрсата олишди. Бундай стадионда, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Бу стадионда ёмон ўйнаб бўлмайди. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш керак бўлади. Бугун ушбу футболчилар яхши курашишди ва бу яққол кўринди.

- "Сурхон" иккинчи бўлимда фаолроқ ўйин кўрсатди. Жамоангиз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдими ёки "Насаф" ташлаб юбордими?

- Боя айтганимдек, бу ўйин биринчи даврадаги ўйинни эслатиб юборди. Улар гол уриб олганидан кейин бизни иккинчи ҳудудда кутиб олишни бошлади ва хатоларимизни кутди. Бугун ҳам бу такрорланди. Табиийки, ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтиш керак. "Насаф"да бугун вазиятлар етарлича эди, лекин реализация уларга муаммо бўлди. Биз тўғри ўйнадик. Қизил карточкалардан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу ёмон ҳолат. 

- Бугун жамоага ёрдам бера олмаган 3 асосий футболчининг ўрнига туширилганлар асосий футболчиларнинг ўрнини боса олишдими?

- Биринчи бўлимда яхши ўйнашди. Улар Абдихолиқов, Насруллаев ва Мозговойни босим остида ушлашди. Бугун улар фаол бўлишди. Уларда вазиятлардан фойдаланиш муаммо бўлди. Бизда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

- Потапов бунга қадар кўринмай қолганди. Унинг жароҳати бормиди?

- Ички муаммолар бор эди.

- Бугун Беҳзод Шамсиев "Сурхон"да илк марта сардор сифатида майдонга тушди. Унинг етакчилик қобилиятини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, ёш футболчи Асилбек Жумаев ёш бўлишига қарамасдан жамоа таркибидаги 50-учрашувида қатнашди.

- Шамсиев бугун сардорликка лойиқ ўйин кўрсатди. Асилбек эса ўтган йилдан бери асосий футболчи. Энди у ёш бола эмас. Паспортдагина у ёш бола. Майдонда эса ҳар доим фаол, барча вазифаларни бажармоқда.

Rating: +5   

Comments

+2   
18 oct 21:13:22
Баходир Милан
Reply to comment by Тўлқин Хайит
Ҳа, албатта бўлажмк "чемпиондан" ўз уйида очко тортиб олиш ёқимли.
Насаф чемпион бўлишини хохлаяпману лекин кейинги турда Динамога ютқазиб қўйса ....
+2   
18 oct 21:01:56
Жамшид Абдусамадов
Потапов эффекти
   
19 oct 10:03:49
Abdusalom Mirzayev
Жаҳонгир Абдусаломов нега таркибда йўқ?
   
18 oct 22:49:23
Тўлқин Хайит
Reply to comment by Баходир Милан
Насаф чемпион бўлишини хохлаяпману лекин кейинги турда Динамога ютқазиб қўйса ....
Энди оғзимиз ошга етганда бурнимиз қонамаса бўлди эди.
   
18 oct 20:53:11
Soccerland777
Сурхон Термизга қачон қайтади?
   
18 oct 20:53:00
Тўлқин Хайит
Ҳа, албатта бўлажмк "чемпиондан" ўз уйида очко тортиб олиш ёқимли.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика