Latest news

14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  0 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  1 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  4 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  4 12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  1 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0 11:16Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”  0 10:57Ўзбекистон кубоги. Финалларни энг кўп қайси ҳакам бошқарган?  3 10:30"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди  5 09:58Туркия чемпионати трансфер нархлари янгиланди. Алиқулов ва Турғунбоевнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  9 09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  3 08:45Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувнинг энг зўри бўлди  8 08:13Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади  2

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади" News

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш мухлислар узоқ йўлдан ташриф буюришди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Кам вақт берилаётган футболчиларга имкон берилди. Бизда қизил карточкалар сабабли учта йўқотиш бор эди. Дмитрий Плетнёв қизишиб олиш машғулотларида жароҳат олди. Дастлабки 25 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадик. Тўпни кўп йўқотдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса ҳаммаси изига тушгандек бўлди. Вазиятни барқарорлаштириб, тўп билан кўпроқ муомала қила бошладик. Якунига етказиб қўйиш мумкин бўлган голли вазиятлар содир этдик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб жамоа босим ўтказиб, юқорироқ интилишга ҳаракат қилди. Вазиятлардан иккинчи голни уришимиз керак эди. Кейин нимадир юз берди. 15-20 дақиқадан сўнг кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик ва гол қабул қилиб олдик. Йигитларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. 

- Потапов ва Ҳошимов жамоада қоладими ёки тарк этишадими?

- Ҳозирча жамоада ҳаммаси жойида, ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, Потапов машғулотлар ўтказмоқда. Улуғбек биз билан. Уларнинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида. 

- "Сурхон"га қўйилган трансфер тақиқи жамоа режаларини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен бу ишлар юзасидан бирор масалани ҳал қилишга ҳақли эмасман. Ўйлашимча, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал қилинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика