Latest news

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз" News

Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигини яхши ўтказдик. Айнан 20-дақиқадан кейин биз позицион ҳимояда хатолар қилишни бошладик. Голни жуда осон ўтказиб юбордик. Марказий чизиқдагилар ва ҳимоядагилар охиригача ўйнай олишмади. Кейинчалик ўйинни тенглаштира олдик, лекин ҳужумда бизда якунлаш сифати етишмаяпти. Иккинчи бўлимда биз ҳам рақиблар ҳам очиқ ўйин намойиш қилишди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Кўп вазият яратяпмиз, бироқ ундан фойдаланишда жуда ёмон ўйнаяпмиз. 

- "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйинларини ўтказди. Ушбу мавсумга келибгина жамоа Сурхондарёга қайтди. Стадион, стадион ёнида қароргоҳ қуриб битказилди. Бу жамоани бирдам қилишда ва натижаларга таъсир ўтказа оладими?

- Албатта, бу табиий. Ҳали жамоада қилинадиган ишлар бор. Футболчиларнинг руҳий ҳолати унчалик яхши эмас. Бу жамоанинг ички муаммолари, лекин ҳозирча буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳатто шундай қийинчиликларга қарамасдан йигитлар характер кўрсата олишди. Умид қиламанки, келгусида бу муаммолар бартараф қилинади.

- Бунга қадар жамоада Жаҳонгир Абдусаломов сардор эди. Сўнгги пайтларда эса сардорлик боғичи Беҳзод Шамсиевга топширилмоқда. У етакчи сифатида жамоани олдинга бошлашга тайёрми?

- У ҳозир ҳимояда етакчи футболчи. Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика