Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"
29 sep 23:08
News


Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"
"Биринчи бўлимда жамоа анча ҳаракат қилди. Юқорироқ ўйнашга ҳаракат қилдик ва вазиятлар яратдик. Сўнгги пасдаги хатоларимиз туфайли вазиятларни якунлашда муаммога дуч келдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳимояга эътибор бериб қўйдик. Захирадан ўйинга қўшилганлар ҳам ўйин темпини кучайтира олмади. Ўйин якунида эса гол ўтказиб юбордик. Ҳимоямиз ўша вазиятда ҳушёрроқ туриши керак эди. Сергеев гол уриб кетди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз," - деди Февзи Давлетов баҳс якунлангач.
- Гол урилган вазиятда ҳимоячилар Сергеевни персонал тарзда қўриқлаши керакмиди? Сергеев каби ҳужумчига имконият тақдим этиш жуда хавфли-ку...
- Шундай. Бундай вазиятларда ҳимоячи ҳар доим футболчига қараб ҳаракатланиши керак. Биз ўша вазиятда жуда юқорига чиқиб кетдик. Ҳимоя чизиғини пастроқ ушлашимиз керак эди. Сергеев битта алдамчи ҳаракат кўрсатди ва ҳимоячилардан қочиб кетди. Дарвозабон ҳам қутқариши мумкин бўлгандир балки, вазият такрорини яна бир бор кўриб чиқамиз.
- "Сурхон" бир неча ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Бу маҳоратга боғлиқ. Сўнгги мавсумларда нечта футболчимиз қанча гол урганини кўрсангиз, барчасини билиб оласиз. Фақатгина Рустага боғланиб қолиш нотўғри. Бошқа футболчиларга гол уриши ва жамоага ёрдам бериши керак. Футбол - жамоавий ўйин.
- Жамоа сардори Шамсиев бугун таянч ярим ҳимоячи позициясида ўйнади. У олдин ҳам ушбу амплуада ўйнаган, Шамсиевнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?
- Иккита ярим ҳимоячимиз жароҳат олишди. Шу сабабли майдон марказига Беҳзодни қўйишга қарор қилдик.
Similar news

Comments