Latest news

17:10Мареска ишдан бўшатилди  0 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  0 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  0 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  3 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  5 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  1 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  3 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  1 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  3

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман" News

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Февзи Давлетов: "Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак".

- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда "Сурхон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?

- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.

- Нега Нимели йўқ?

- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.

- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.

- "Сурхон" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?

- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.

- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?

- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.

- "Сурхон" март ойининг ўзида яна "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?

- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.

- "Сурхон" Нимелига жуда боғланиб қолганми?

- Муҳаммад Али Абдураҳмонов "Пахтакор" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.

- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.

- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.

- "Қизилқум"дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Албатта. "Бунёдкор"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун "Сурхон"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?

- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика