Latest news

01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  0 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  6 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  2 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  5 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  3 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5

Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКАга ўтишимни Ўзбекистонда барча салбий қабул қилди" News

Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКАга ўтишимни Ўзбекистонда барча салбий қабул қилди"

ЦСКАнинг ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев унинг "қизил-кўк"лар лагерига кўчиб ўтишига ватанидаги муносабат ҳақида гапирди.

“ЦСКАга ўтганимда, Ўзбекистонда дастлаб барча салбий муносабат билдирди. Ҳамма кичик жуссам туфайли РПЛда ўйнай олмаслигимни ва тезда Ўзбекистонга қайтишимни башорат қилишди. Аммо ватандошларимнинг бу сўзлари менга фақат туртки берди.

РПЛни "ўлик" лига деб атаган "Пахтакор" мураббийининг сўзларини ўқидим. Такрор айтаман, у шундай муносабат билдирганлардан бири эди. Мен у ва бошқалар хато қилганини исботламоқчиман”, - деди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ўтган ёзда "Пахтакор"дан Москва клубига ўтганди. Бу даврда у барча турнирларда 18 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика