Latest news

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  1 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик" News

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Фарҳод Нуруллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ҳар икки жамоа учун оғир ўтди. Биз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумда натижага эришишни мақсад қилгандик. "Насаф" жамоаси бир киши кам бўлиб қолганидан унумли фойдалана олмадик. Барибир, бу жамоанинг ўз даражаси бор. Гол жуда ажойиб зарба эвазига урилди, бунда жамоамиз вакилларини айбламаган бўлардим. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов нега бугун ўйин қайдномасига киритилмади?

- Бош мураббийда карточкалар сабаб дисквалификация юзага келди. Шу боис бугун қайдномага киритилмади.

- Жамоа бош мураббийи ўйин бўйича сизга кўрсатмалар бериб турдими?

- Албатта, бош мураббий кўрсатмалар беради. Танаффус вақтида бизга иккинчи бўлимда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ўз тавсияларини берди.

- Биз кўрдик, Жамшид Саидов медиа трибунада телефон орқали мураббийлар штабига кўрсатмалар бериб турди. Лекин иккинчи бўлим ўрталарида деярли захира ўриндиғигача борди. Бунга қандай изох берасиз?

- Ўйин жадаллашиб кетди. Эмоциялар жунбушга келди, ҳарорат ортди. Бош мураббий натижага асосий жавобгар ва унда ҳам эмоциялар бўлиши мумкин.

- "Қизилқум" ёшлар таркибидан асосий жамоага жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- Ҳозир Диёр Раҳматуллаевни асосий таркибга жалб этиб бораяпмиз. Иқтидорли ёшлар бор. 4 нафари олимпиада учун водий жамоасига жалб этилишди. Келгусида асосий таркиб жамоасида ўйнаши мумкин бўлган ёшларимиз бор.

- Грузиялик легионерлар нега захирада қолаяпти?

- Бирида жароҳат бор. Кухианидзени иккинчи бўлимда янги куч сифатида майдонга тушириш режамиз бор эди. Кетма-кет ўйинлар туфайли чарчоқ бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика