Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Фарғона вилояти Иккинчи лигаси ғолиби аниқланди News

Фарғона вилояти Иккинчи лигаси ғолиби аниқланди

Бугун Фарғона шаҳрида катта футбол байрами ҳукмронлик қилди. Мухташам "Истиқлол" стадионида Фарғона вилояти иккинчи лигасининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

"Айтиш жоизки, финал учрашувига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси юқори савияда тайёргарлик кўрди ва вилоят биринчилиги финали аъло даражада ўтказилди. 

Финалгача босиб ўтилган йўл

Бу йилги Иккинчи лига баҳслари ҳам худди олдинги йиллардаги каби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳал қилувчи учрашувга Олтиариқнинг “Дўстлик” ва Қувасойнинг “Цементчи” клублари етиб келишди. 

Ушбу жамоалар 2-лига баҳсларини ҳам юқори савияда ўтказиб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритишганди. Шунинг учун финалга бўлган қизиқиш юқори эди.

Яна ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Цементчи” клуби ҳам секин-аста ўз мавқейини тиклаб бормоқда. Жамоанинг ўзагини ёшлар ташкил этган бўлса-да, қувасойликлар финалга жиддий тайёргарлик кўришганди. Финалда Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоаси ғалаба қозониб, якунда вилоят чемпионлигини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Ахмедов, Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, "Нефтчи" футбол жамоаси рахбари Зоҳиджон Ғофуров ва "Нефтчи" футбол клуби мураббийи Шерзодбек Ҳакимов иштирок этишди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган тақдирлаш маросими ҳам катта байрамга айланиб кетди. “Дўстлик” жамоаси аъзоларига вилоят чемпионлиги муносабати билан кубок ва олтин медаллар топширилган бўлса, “Цементчи” вакилларига 2 ўрин учун таёрланган диплом ва кумуш медаллар тантанали равишда тақдим этилди", – дея хабар берди Фарғона футбол ассоциацияси.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика