Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клубини чемпионлик кубоги билан тақдирлаш маросими ўтказилди News

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клубини чемпионлик кубоги билан тақдирлаш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан ортда қолган мавсум давомида Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига мусобақаларида чемпионликни қўлга киритди. Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетида чемпион жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Фарғона давлат университети ректори ва клуб президенти Баҳодиржон Шермуҳаммадов, университет проректори Зокиржон Раҳимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини қўлга киритган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. 

Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар "ФарДУ" футбол клубига Биринчи лигага ўтиш ўйинлари давомида ҳам омад ва ғалабали онлар ёр бўлишларига тилак билдирдилар.

Жамоа аъзолари: Алишер Пахритдинов, Асилбек Ғойибжонов, Ибоджон Абельфазов, Фаррухжон Ражабов, Нозимжон Бобожонов, Азизбек Илҳомжонов, Самандарбек Асқаров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Муҳаммадкарим Фазлиддинов, Комронбек Эркинов, Абдувосид Абдунабиев, Достонбек Рашидов, Риза Айвазов, Элёр Мамасолиев, Отабек Зокиров, Суҳробжон Анорбоев, Суҳробжон Ваҳобжонов, Қувончбек Олимов, Муҳаммадбилол Эсонқулов, Қудратилло Қаҳҳоров, Абдусаттор Азимов, Аброржон Иномов, Самандарбек Тўхтасинов, Шоҳжаҳон Баҳодиров, Муҳаммадқодир Аҳмаджонов, Аброржон Абдурасулов, Мансуржон Саидов, Исломжон Одилжонов, Муҳсинбек Маҳаммаджонов, Шоҳрухбек Жалолов, Расулжон Абдумўминов.

Клуб президенти: Баҳодиржон Шермуҳаммадов.

Жамоа бошлиғи: Зарифжон Маматқулов.

Бош мураббий: Сергей Лебедев.

Жамоа менежери: Жасурбек Хамроқулов.

Мураббий: Улуғбек Исмоилжонов.

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика