Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди News

ФАКТЛАР: "Сўғдиёна"да ғалабасиз серия давом этади. Яйпан осмонида 7та ўйиндан сўнг "қора" булутлар тарқалди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам якунига етди.

Яйпандаги оқшомда "Турон" - "Сўғдиёна" тўқнаш келди. Про лига эшиги олдида турган жамоа ниҳоят ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" муваффақиятсизлик гирдобидан чиқиб кета олаётгани йўқ. Қуйида шу ва бошқа муҳим фактларга тўхталиб ўтамиз. 

Turon Ferghana

Hurshidbek Mukhtarov - 58'

Superliga. Round 23

26/10/2023, 18:15

0
:
1
Finished

Sogdiana

45'
90'
58'  Hurshidbek Mukhtarov

— "Турон"нинг 7 ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди. Жамоа сўнгги маротаба 5 август куни Суперлига доирасида Яйпанда "Насаф"ни мағлубиятга учратган эди.

"Турон" - "Насаф" 1:0
5 август 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Султонмурод Абдураҳмонов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: 1:0 — 22, Ҳумоюн Муртозаев (Абдулазизхон Абдурашидов)

 

"Сурхон" - "Турон" 1:0

"Турон" - "Бунёдкор" 1:2

"Олимпик" - "Турон" 2:0

"Турон" - "Насаф" 1:2 (Ўзбекистон кубоги)

"Навбаҳор" - "Турон" 5:0

"Турон" - "Металлург" 1:1

"Пахтакор" - "Турон" 3:0

— "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 6та ўйинга етди. Иван Бошкович шогирдлари 26 август куни "Навбаҳор"ни мағлуб этгандан сўнг ҳали 3 очко қўлга кирита олгани йўқ. 

"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 4:2

ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

"Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2

"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0

— "Сўғдиёна" меҳмонда 6та ўйиндан буён рақибини таслим қила олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 30 июль куни Тошкентда "Бунёдкор" устидан зафар қучганди. 

— Хуршид Мухторов бу мавсум "Турон" либосида 3 голини урди. Бу ўйинларда унинг жамоаси 4 очко ишлади.

— Тарих такрорланди. "Сўғдиёна" меҳмонда "Турон"га гол уришни уддасидан чиқа олмаяпти. 2021 йил илк бор Яйпанга келган жиззахликлар ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан  қайтганди. 

2021 йил. Суперлига 15-тур

"Турон" - "Сўғдиёна" 1:0

Гол: Фозил Мусаев 24

Маълумот учун, "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Бухоро"га, "Турон" эса 1 ноябрь куни меҳмонда ОКМКга қарши ўтказади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика