Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти News

Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашувига қизиқиш юқори.

Жамоалар шу кунга қадар Суперлигада 44 марта тўқнашган.  Тарихига назар ташласак, устунлик мутлақо "Насаф" томонида. "Аждарлар" 23 учрашувда ғалаба қозонган, "Динамо" 8 бор зафар қучган, 13 беллашув дуранг билан якунланган.

Самарқандда ўтган 22 учрашувдан 8 тасида "Насаф" ғалаба қозонган, 5 ўйинда эса мезбонлар — "Динамо" 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Қолган 9 беллашувда жамоалар бир очкодан бўлишиб олган.

Қизиғи шундаки, "Динамо" рақибини ўз уйида охирги марта 2008 йилда мағлуб этган — ўшандаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. Бугунги учрашув 20:00 Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика