F16 қирувчи самолётлари Қатарга учаётган Польша терма жамоасини мамлакат жанубий чегарасигача кузатиб боришди News

F16 қирувчи самолётлари Қатарга учаётган Польша терма жамоасини мамлакат жанубий чегарасигача кузатиб боришди

Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 учун Қатарга F16 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида учиб кетди.

Бу ҳақда Польша термаси Twitter'ида шандай ёзди: 

"F16 қирувчилари бизни Польшанинг жанубий чегарасигача кузатиб боришди! Биз учувчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва олқишлаймиз

Қачонки сиз нафақат қирувчи, балки Польша терма жамоаси мухлиси бўлсангиз", – дейилади терма матбуот хизмати хабарида.



Шунингдек, суратларда учувчилардан бири ойнага "Łączy nas piłka" ("футбол бизни бирлаштиради" – таҳр.) ёзувини жойлаштирганини кўриш мумкин.

Сешанба куни Украина чегарасидан 8 км узоқликда Польшада иккита ракетанинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика