Latest news

01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  2 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   9 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин” News

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин”

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Евро-2024 мусобақаси старт олади.

Ўз вақтида нуфузли халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бўлажак Евро ҳақида суҳбатлашдик. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Менга кўпроқ испанияликларнинг ўйин услуби ёқади. Шу боисдан ҳам, Испания терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Кўпчилик бу сафар Италия терма жамоасини жиддий қабул қилмаяпти. Жумладан Жозе Моуриньо ҳам италияликларни ғолиб сифатида кўрмаётганини айтди. Лекин мен Италия терма жамоасини анчадан бери кузатиб келаман ва Аппенин ярим ороли вакиллари ҳар қандай кучсизланган таркиб билан ҳам мўъжиза кўрсатиши мумкинлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Бельгия ва Португалия терма жамоаларидан ҳам сюрприз кутиш мумкин.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- Кўз очиб кўрган илк Европа чемпионатим 1987 йил ўсмирлар ўртасида Францияда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўшанда биз, яъни собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин, кейинчалик, италияликлар таркибида ёши катта ўйинчи борлиги аниқланиб, уларнинг чемпионлиги бизга олиб берилган. Шу боис, 17 ёшимда ҳам Евро, ҳам Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этган.

- Катталар ўртасида илк марта кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган?   

- 1988 йил Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги. Ўшанда биз мухлислик қилган СССР терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борган. Финалда эса ундан-да ажойиб ўйин намойиш қилган Голландия термаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритган. Марко ван Бастеннинг Ринат Дасаев дарвозасига урган супер голи ҳали ҳам кўз ўнгимда сақланиб қолган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?

- Бу саволга 15 июль куни эрта тонгдан аниқ жавоб беришим мумкин (кулади). Тахмин ва прогнозларни ёқтирмайман. Лекин фикримча, Англия, Франция, Испания ва Германия термалари   фаворитлар қаторида бўлишади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика