"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"
19 jul 10:05
News
"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"
"Андижон" жамоаси Тожикистондаги йиғин доирасида илк назорат учрашувида "Эсхата"га қарши майдонга тушди.
"Андижон" – "Эсхата" (4:2) беллашувидан сўнг “Андижон” матбуот хизмати рақиб жамоа бош мураббийи Шуҳрат Умаровдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўради.
“Биз учун ҳам йиғиндаги биринчи ўйин бўлди. Ўйин яхши ўтди. "Андижон" ажойиб жамоа. Кейинги ўйинларида омад тилайман, айниқса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирида. Гуруҳ баҳсларида қатнашади ва жамоага мухлислик қиламиз. Сабаби қўшнилармиз. Шунингдек, бош мураббий Максим Шацкихга ҳам ишларида омад тилайман.
Қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Жамоамиз йиғинида бир қатор ёшлар ҳам бор. Уларни йиғинда синаб кўрмоқдамиз. Учрашув давомида иккита вазиятда гол ура олмадик, рақиб эса имкониятларидан фойдаланди. Яна ишлашда давом этамиз, жамоангизга омад тилайман”, – деди "Эсхата" бош мураббийи.
Link :
Source : "Андижон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments