Latest news

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  2 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  5 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми? News

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?

Бу ўзбек халқ мақоли минг йиллардан буён яшаб келмоқда. Яна минг йиллар яшаса ҳам актуаллигини йўқотмаса керак.

Бир ҳафтадан буён халқимиз футболчилар туфайли байрам кайфиятида. Барча хурсанд, барча шод. Кечаги ғалаба бу байрамни янада катталаштириб юборди. Стадионга келган 33 мингга яқин инсон йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсанд ҳолда уйига қайтди. Лекин, 4 нафар инсон ҳақида балки ундай дея олмасмиз.

Журналистлар, фотографлар, мухлислар терма жамоага жон куйдиришади, ғалабадан хурсанд бўлишади, мағлубиятдан хафа бўлишади. Лекин, биз номларини келтимоқчи бўлган 4 нафар инсон эса на журналист, на фотограф, на мухлис, улар шу терма жамоанинг бир бўлаги, шу оиланинг бир қисми ҳисобланади. 




Бу инсонлар терма жамоага келган кунларидан бошлаб барча сафарларга, барча ўйинларга футболчию, мураббийлар билан бирга бориб ишлашди. Оиласини бир неча кунга ташлаб мана шу жамоа учун меҳнат қилишган. Тўғри уларни ТВ кўрсатмагандир, ижтимоий тармоқларда чиройли расмлари ёки видеолари тарқалмагандир, чунки улар кадр ортида ишлашади. Футболда таянч ярим ҳимоячи ҳар қанча кўп югурса ҳам, ҳар қанча катта иш қилса ҳам якунда, кўпинча, гол урган футболчилар энг яхши бўлиб кетаверишади. Биз айтмоқчи бўлаётган 4 инсон ҳам миллий жамоанинг рамзий маънодаги таянч ярим ҳимоячилари ҳисобланишади.

Шу одамлар бўлмаганида футболчиларнинг машғулот ва ўйиндан расмлари чиқмасди. Кеча катта мукофот олган инсонларнинг вилоятга ташрифлари суратлар орқали ёритилмасди. Шу инсонлар бўлмаганида футболчилар машғулотда ёки ўйинда мушакларидан шикастланадиган бўлишса тиклашнинг иложи бўлмасди. Иккита ўйин ораси кам бўлганда футболчиларни навбатдаги баҳсга тайёрлашнинг имкони бўлмасди. Бу 4 инсон ўзига берилган вазифани боплаб бажаргани учун ҳам 37 миллион халқимиз кутган тарихий натижа қайд этилди. Тўғри улар бош роль ижрочилари каби камера қаршисида туришмайди, лекин кино олиш учун фақат актёр ва режиссёрнинг ўзи етарли бўлмайди.




Кеча миллий жамоа делегациясида бўлган 40 дан зиёд инсон уйига янги автомобилда кетди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси фотографи ва терма жамоанинг 3 нафар физиотерапевти (массажчилари) эса уйига Яндекс таксида қайтган бўлса не ажаб. Улар билан гаплашганим йўқ, лекин ишончим комилки ҳеч бири машина олмаганимдан хафаман демайди. Дея олмайди. Чунки улар шунақа инсонлар, ҳақиқий ватанпарвар. Уйига борганда яқинлари, оиласи, аёли, болалари "Сизга машина беришмадими?" демайди. Чунки мана шу 4 инсоннинг ичидан нима ўтаётганини жуда яхши билишади. Гап машинада ҳам эмас, эътиборда. Ҳаммамиз боғчада бўлганмиз, мактабда ўқиганмиз. Синфда 30 нафар ўқувчидан 25 тасига совға бериб, 5 нафарига берилмаса ўша қолиб кетган ўқувчилар қандай аҳволга тушишларини кўз олдингизга келтирдингизми? Бир неча кун, ойлаб "мен нимани нотўғри қилдим?", "нега мени яккалашди?" деб ўйлаб юради ўша болалар.

Кеча яна иккита катта воқеа бўлди. Ислом Тўхтахўжаев ўзига совға қилинган машинани саралашда кўплаб ўйинларда майдонга тушиб ғалабаларга катта ҳисса қўшган Бобир Абдихолиқовга совға қилишга қарор қилди. Сречко Катанец эса терма жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга ўз автомобилини тақдим этди. ЎФА бу машинани қайтариб оларкан деган гаплар миш-миш бўлиб чиқди ва BYD Давроннинг ўзида қолиши тасдиқланди. Бу мен учун катта воқеа.

Кимдир мендан кечаги қаҳрамонингиз ким деб сўраса, иккиланмай мана шу 6 инсонни кўрсатаман:
Ҳасан Пирмуҳаммедов (фотограф)
Андрей Безбородов (физиотерапевт)
Исломбек Усмонов (физиотерапевт)
Аҳмаджон Ҳасанов (физиотерапевт)
Сречко Катанец
Ислом Тўхтахўжаев

Rating: -8   

Comments

+24   
11 jun 16:29:00
Soccerland777
Биз мухлисларам қолиб кетмайлик, тўйга бормай, ишдан рухсат сўраб, университетдан қочиб, кунлаб билетга навбатда туриб, трибунада сув ичолмай, текинга 34 йилдан бери мухлислик қиламиз. Бизгаям хеч бўлмаса биттадан текинга марожний тарқатийлар хеч бўлмаса)
+21   
11 jun 16:14:58
fahritdin
Нарзулла Садуллаев !!! Бу макола билан узингни обруйингни тушуряпсан, калтафахмлигингни курсатяпсан!!! ЖОРЖ бЕСТНИ КОММЕНТИНИ УКИ!
+17   
11 jun 16:18:28
JAHONGIR-707
Бу инсонларнинг меҳнатини инкор қилмаймиз,

Лекин энди тоза бачканалашиб кетяпсизлар ҳурматли журналистлар. Бу чайнайдиган мавзу эмас.

Шунча одам тақдирланди ахир, барчани бирдек тақдирлаб бўлмайдику.

Ковлайверсанглар яна саралашнинг қайсидир турларида чақирилиб, кейин мукофотдан қолиб кетган ўйинчилар чиқади. Масалан, Зафармурод, Ойбек Бозоров, Иброҳимхалил, Дилшод Комилов...

Хкллас ҳали кўп ковласаларинг бўлади
+16   
11 jun 16:09:58
Davronbek Olimjonov
ro'yxatdagilarga kecha ordenlar topshirildi stadionni ichki xonasida, surishtirib keyin yozsangiz bo'lardi
+13   
11 jun 16:06:32
JORJ BEST
Барчанинг меҳнати катта, буни инкор қилиб бўлмайди, мақолада саналганлар учун BYD бўлмаса ҳам кичикроқ мукофот бериш мумкин эди. Бироқ, масаланинг иккинчи томони ҳам бор, ТЖ билан биргаликда ғалаба йўлида меҳнат қилган барчани тақдирлаш учун молиявий кучимиз етмай қолиши мумкин, Фоточиларнм тақдирланса, автобус ҳайдовчилари, майдон, хона тозаловчилари ва яна кўплаб шахсларни ҳам тақдирлаш масаласи келиб чиқади.
+12   
11 jun 18:58:05
Abror-Ellikqal'a
Сарлавханиям эшакка ухшатибди
+12   
11 jun 16:13:33
ABDURAHMON
Unda manga ham nimadir beringlar kecha futbol koʻrish uchun 500 km dan borib biletni 800 000 ming ga olib zoʻrgʻa 2 taymda kirdim oʻyinga.
+11   
11 jun 16:02:03
vueLtax7
1 Qoida birovndan he4 nima kutma
+10   
11 jun 17:03:11
Xursanbek Abduvaliyev
Мақолани ўзингиз ёзганмисиз ёки закасга ёзганмисиз сизга ва аллохга аён, лекин буни замирида хасад ва ичиқоралик ётгани аниқ бу мақола билан обрўйингиз тўкилиши мумкин лекин ошмаслиги аниқ
+10   
11 jun 16:56:45
Habibullo Rahimov
Asabni buzadigan, judayam bemani maqola. Odam yaxshi gumonda bo'lishi kerak.
+9   
11 jun 17:31:52
Герд Миллер
Булар бекорга ишлашмагандир ойлик олгандир
+9   
11 jun 16:40:14
Tulkin Alimov
Жахон чемпионатига чиққани учун фотографга машина?
Жахон чемпиони бўлган давлатлар беришмаган фотографга машинани.
Ўзи ҳеч кимга, ҳеч нарса берилмаслиги керак эди.
+9   
11 jun 16:26:39
Ulugbek....
Oʼshan uchun bu sayt hodimlarini odam oʼrnida koʼrmeman. Saviya 0. Nima deb yoziyapti bular hayronman
+8   
11 jun 16:08:21
REAL MADRID
Яна 57 марта шу мақолани номини ва баъзи жойларини сал ўзгартириб чиқаринглар
+8   
11 jun 16:02:29
TFU sanga o'zbek Futboli
Shu 4 kishiga moshina bersa keyin Bunyodkor stadionini qorovuli qolib ketdi deb yozsalariz kerak. Bo’ldida jamoamiz jaxon chempionatiga chiqdi, xalq xursand. Mayda-chuyda gaplar nima kerak. Shu aytayotgan odamlariz ham oylik olsa kerak, yoki tekinga yuribdimi ??? Oyligini olyabdi va ishini qilyabdi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика