Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин
20 jan 09:39
News
Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин
Маълумотларга кўра, "оқ бўрилар" устози Сречко Катанец жамоанинг мазкур йиғинига соғлиғидаги муаммолар сабабли кела олмаслиги кутилмоқда.
Маълумот учун, бундан 3 йил аввал Дубайда ташкил қилинган йиғинда Катанец коронавирус сабабли қатнаша олмаган эди. Бу сафар яна ФИФА кунларидан ташқарида машғулотлар олиб борилади ва янги футболчиларни кўриб олишни истаган Катанецнинг ўзи иштирок этмаслиги мумкин. Агарда мазкур ҳолат юз берган тақдирда янги номларни ким кўздан кечиради? Боз устига таркибдаги футболчиларнинг катта қисми терма жамоадан илк бор чақирув олган.
Вакилларимиз ушбу йиғин доирасида 27 январь куни Иорданияга қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00да "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments