Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи News

Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи

Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси давом этаётганидан хабарингиз бор.

"Championat.asia" сайти манбасининг хабар беришича, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби яна икки нафар бразилиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Булар: 28 ёшли марказий ҳимоячи Хулио Сезар ҳамда 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи + вингер ролида ўйнай оладиган Деметриус.

Ж.Сезарнинг сўнгги жамоаси Тайланднинг "Утай Тани" клуби бўлган. У Тайланд клуби таркибида ўтган мавсум жами 26 та ўйин ўтказган ва битта гол урган.


Деметриуснинг сўнгги жамоаси эса Грециянинг "Каллитеа" клуби бўлган. У греклар сафида 2022 йилдан бери тўп тепиб келади. Шу вақт ичида Деметриус 121 та ўйин ўтказган ва 13 та гол уриб, 14 та ассист беришга эришган.


Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"ни тез орада ҳимоячи Сергей Карпович тарк этиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, "лочинлар"да икки легионер лимити бўшайди ва улар юқоридаги бразилияликларни олиб келишлари мумкин бўлади.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика