Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  1 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда News

Эшитдик-да! “Металлург” Суперлигада қолишнинг спортга зид принципларига ўтди, “Машъал” ва “Андижон” бу ғояни қўллаб-қувватламоқда

Бекободнинг “Металлург” клубида Суперлига йўлланмасини сақлаб қолиш имконияти мавжуд.

Шунга қарамай, бизга етиб келган маълумотларга кўра “Металлург” бошқа йўлдан юришга қарор қилган.

Эндиликда клуб раҳбарияти Суперлиганинг қолган клубларига алоқага чиқиб, Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш юзасидан хат йиғишни бошлаган. Айни вақтда “Машъал”, “Андижон” каби клублар бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Қизиқ тарафи, аслида мазкур клублар соғлом рақобат учун майдонда кураш олиб бориши керак. Аммо улар вазият қўлдан бой берилаётганини ҳис қилиб, спорт қоидаларига зид йўлда бирлашмоқда.

Манбанинг қайд этишича, мазкур клублар Про лигага тушиб кетса, клуб сметаси қисқариб кетади. Айнан давлат корхонасидан кўпроқ пул ундириш учун ҳам бу клубларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиши муҳим. Маълумки, “Машъал”, “Металлург” каби клублар давлат томонидан молиялаштирилади.

Айни вақтда мазкур клублар бу ҳаракатни ПФЛга билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Боиси бугунги ПФЛ спорт принципларини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиши табиий.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика