Latest news

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  5 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  23 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Эшитдик-да ҳақиқатга айланмоқда. ОФК яна иккита мусобақани қолдирадими? News

Эшитдик-да ҳақиқатга айланмоқда. ОФК яна иккита мусобақани қолдирадими?

25 декабрь куни ОФК 2021 йил ўтказилиши кутилаётган иккита мусобақани қолдириши ҳақида хабар бергандик.

Гап ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари ҳақида кетяпти. 24 декабрда ФИФА 2021 йилги U-20 ҳамда U-17 жаҳон чемпионатларини ўтказмаслигини расман маълум қилди. 

U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил Индонезияда, U-17 жаҳон чемпионати Перуда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли жаҳон футбол ташкилоти мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ҳар икки мусобақани 2023 йилгача бекор қилишни лозим топди.

Шундан сўнг ўз-ўзидан ОФК ҳам U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларини 2023 йилгача қолдириши ҳақида гап-сўз чиқди. Албатта, бу гаплар бежиз эмас. Чунки ҳар икки мусобақа ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма беради. 

Катта эҳтимол билан ОФК тез орада бу икки мусобақа расман қолдирилганини эълон қилади. Шунингдек, пляж футболи ва футзал бўйича Осиё чемпионатлари ҳам қолдирилгани ҳақида хабар чиқиб қолса ажаб эмас. Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати бу йил Таиландда, футзал бўйича Осиё чемпионатини Қувайтда ўтказиш белгилаб қўйилган. 

Ҳозирда U-16 ва U-19 Осиё чемпионатлари билан биргаликда пляж футболи билан футзал бўйича қитъа биринчилиги ҳам бу йил ўтказилмаслиги интернет тармоқларида кўп муҳокама қилинмоқда. Аммо ОФК бу борада маълумот берганича йўқ. Лекин шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди деганларидек, тез орада расмий хабар чиқиб қолса керак. 


U-16 Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Баҳрайн

Белгиланган муддат: 31 март - 17 апрель, 2021.

ФИФА U-17 жаҳон чемпионатини бекор қилганидан сўнг U-16 Осиё чемпионатини ўтказишга ҳожат қолмайди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Олим Шокиров бошчилигида мазкур мусобақага ҳозирлик кўраётганидан хабарингиз бор. Ва бу ҳозирлик токи расмий маълумот чиқмагунча давом этади. 


U-19 Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Ўзбекистон

Белгиланган муддат: 3-20 март, 2021.

Юртимизда ўтиши керак бўлган бу турнир ҳам март ойида ўтказилмайди. Мусобақа шу билан 2023 йил бўлиб ўтади ва мезбонлик ҳуқуқи Ўзбекистонда сақланиб қолади.


Футзал бўйича Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Қувайт

Белгиланган муддат: 23 март - 3 апрель, 2021.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мазкур мусобақа ҳам катта эҳтимол билан ўтказилмайди. Ҳозирча ФИФА 2021 йилнинг кузида Литвада бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича жаҳон чемпионатини бекор қилгани йўқ. Агар жаҳон футболи ташкилоти шундай қарорга келса, ўз-ўзидан ОФК ҳам ФИФА изидан боради.


Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати

Мусобақа мезбони: Таиланд

Белгиланган муддат: 28 апрель - 8 май, 2021.

Пляж футболи бўйича қитъа биринчилигини Таиландда ўтказиш кўзда тутилган ва бунда 16та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган. Лекин иштирокчилар номи тўлиқ маълум эмас. Агар мусобақа қолдириладиган бўлса, буни билишга ҳожат ҳам қолмайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика