Latest news

08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  0 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  3 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  17 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0

Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум News

Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум

Хабарингиз бор, "Олимпик" ҳужумчиси Алишер Одилов "Химки" жамоасига ўтиш арафасида турган эди.

20 август куни тунда берган хабаримизда форвард бир неча соатдан кейин Россияга учиб кетиши ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида ёзган эдик.

Championat.asia олган маълумотга кўра, Одилов "Химки"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. 23 ёшли ҳужумчи янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолаган.



Алишер Одилов индинга, 28 август куни Россия Кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"га қарши Москвада бўлиб ўтадиган ўйинда дебют қилиши кутилмоқда. Маълумот учун, "Локомотив" айни пайтда Россия чемпионатида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кубокда москваликлар олдинги икки ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ўз гуруҳларида 1-поғонада боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Химки" жорий мавсум Россия чемпионатида 6 ўйиндан кейин 6 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика