Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  36 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

Эртага қуръа! News

Эртага қуръа!

Эртага, 1 июль куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш ўтказилади.

Афсуски, бу сафарги маросимни биз шунчаки томошабин сифатида кузатамиз. Чунки миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига ўта олмади. Гуруҳда Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсак-да, бу биз учун етарли бўлмади. Шу боис қуръани ҳам, кейинги босқич ўйинларини ҳам мухлис сифатида кузатамиз. 

Формат қандай бўлади? 

Гарчи учинчи босқич формати қандай ўтишини кўпчилик билса-да, шунга қарамай эслатиб ўтмоқчимиз. ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундида жами 12 жамоа иштирок этади.

Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Қатар терма жамоаси мундиал мезбони сабаб учинчи раундда иштирок этмайди. Учинчи босқичда ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Ҳар икки гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса ўзаро ўйинда иштирок этиб, бунда ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф баҳслари мусобақасига йўл олади.

Иккинчи босқичдан гуруҳ ғолиб сифатида чиққан жамоалар: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея. 

Энг яхши иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам, Ливан.


Саватчалар маълум

Қуръадан аввал барча 12 жамоа иккитадан 6та саватчага бўлиб чиқилади. Жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФА рейтингининг 18 июнь кунги ҳолатига кўра тўхтамга келинди.

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан.

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ.


Ўйинлар қачон бошланади? 

ЖЧ саралаш учинчи босқич учрашувларига шу йилнинг 2 сентябрида старт берилиб, келаси йилнинг 29 март куни охирги тур учрашуви ўтказилади. 

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март


Қуръани жонли кузатса бўладими? 

Бўлади, албатта. ЖЧ саралаш қуръаси эртага Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Қуръа маросимини ушбу ҲАВОЛА орқали кузатишингиз мумкин. 

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика