Latest news

14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  4 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  4 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  2

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда" News

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисобланади. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга тўғри йўлга қўйилмаган парвозлар сабаб бўлган. Биз сўнгги сафаримиз давомида қийинчиликларга дуч келдик ва бундан бироз ранжидик. Терма жамоанинг қадр-қиммати, шахсияти бундан баланд. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Мамлакат терма жамоаси шу тариқа парвоз қилиши керакми?” деди. Умид қиламанки, раҳбарият учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида ўйлашади, чунки футбол одамларга завф бағишлайди. Одамлар бу муаммолар учун бизни айблашга ҳақли.

Расмийлардан терма жамоанинг учинчи саралаш босқичи ҳақида ўйлашларини истайман, чунки футболчилар чиндан ҳам астойдил меҳнат қилишяпти, йигитлар кўп куч сарфламоқда ва мен уларнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бўлажак ўйин ҳақида шуни айтишим керакки, Ўзбекистон Осиёнинг кучли кучларидан бири саналади. Ҳозирда мамлакатлар футболи бир-бирига яқинлашди. Ўзбекистон расмийлари бир неча йиллардан бери сармоя киритиб, ўзининг асосий терма жамоаларига ёрдам бермоқда. Улар яхшиланишди ва бизни қийин ўйин кутиб турибди.  Умид қиламанки, уч очко қўлга киритамиз. Биз яхши натижаларга эришдик ҳамда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилдик. Раҳбарлар кейинги босқич ҳақида ўйлаб кўришлари керак, чунки буёғига қийин бўлади. Рақиб жамоани тўлиқ таҳлил қилдик ва тактика ишлаб чиқдик. Буни майдонда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Муносиб ўйин билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", — деди эронлик мутахассис.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика