Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян News

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян

26 ноябрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш "Энг зўр-2022" маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тантанага оид айрим фактларни келтириб ўтамиз ва бироз тарихга юзланамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3та хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)


Энг яхши мураббий

— Юрий Саркисян ва Рўзиқул Бердиев 5 маротабадан Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланган. 

— Қуйидаги хорижлик мураббийлар номзодлар қаторидан жой олган. Улардан биттаси ғолиб чиққан.  Александр Мягков (Россия, "Сўғдиёна" 1998), Сергей Шевченко (Украина, "Андижон"  1999, "Қизилқум" 2000), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, 2004 "Пахтакор"), Юрген Гёде (Германия, Ўзбекистон терма жамоаси 2004), Виктор Кумиков (Россия, "Машъал" 2007). 

— Самвел Бабаян 2015 йилдан сўнг яна энг яхши мураббийлар номзодлигига лойиқ кўрилди. 

— Тимур Кападзе фаолиятида илк бор йилнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олиши мумкин. 


—  Рўзиқул Бердиев яна бир бор бу совринга эга чиқса, Юрий Саркисяннинг рекордини янгилайди. 

— 1996 йилдан бери ҳозиргача жами 13 нафар мураббий ушбу номинацияда тенгсиз бўлган.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика