"Энг зўр-2022". Энг яхши ёш футболчи номига даъвогарлар маълум News

"Энг зўр-2022". Энг яхши ёш футболчи номига даъвогарлар маълум

26 ноябрь санасида 2022 йилнинг энг яхшиларини эътироф этиш мақсадида "Энг зўр-2022" тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ёш юлдуз бўлишга номзодлар:

- Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон U-23 ва U-20 терма жамоалари ва "Пахтакор")

- Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Бунёдкор")

- Пўлатхўжа Холдорхонов (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Олимпик")

- Хислат Ҳалилов (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Сўғдиёна")



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган маросимнинг бошқа лауреатлари тез орада эълон қилинади. Анъанага кўра, энг асосий номинациялар ғолиблари спорт журналистлари овозига кўра аниқланади. Ички лигалар таснифида эса энг кучлилар мавсум давомида мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар овозларига кўра аниқлаб келинмоқда. Шунингдек, ташкилотчилар ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган яна қатор инсонларни тақдирлашни режалаштирган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика