Latest news

17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  9 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин News

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин

Рим клубида жорий мавсум давомида 3 нафар турли бош мураббий ишлади – Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери.

Раньери ҳам ёзда клубни тарк этади. 

As нашри хабар беришича, "Рома"дагилар лойиҳани машҳур мураббий билан қайта жонлантиришни ният қилган. "Жаллоросси" ўз навбатида бу ишни Карло Анчелотти билан амалга оширишни ният қилган. Италиялик мураббий ҳозирда "Реал"далиги ёдингизда бўлса керак. 

Клуб эгалари Фридкинлар оиласи вакиллари 65 ёшли мутахассисни кўндиришга астойдил киришган. Музокаралардаги муҳим аргументлардан бири Анчелоттининг римликлар билан алоқалари – Карло 1979 - 1987 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилган. 

Мураббийнинг ўзи "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини айнан "қироллик клуби"да якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бироқ бу ҳолат "Рома" учун тўсиқ бўлмаяпти ва клуб Флорентино Перес Анчелотти билан шартномаси якунлангач, ёзда хайрлашишга қарор қилса, италияликларда имконият бўлишидан умидвор. 

Эслатиб ўтамиз, "Рома" 23-турдан кейин 31 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика