Latest news

17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  7

Элдор Шомуродов учун қийин танлов. Ҳамма гап 1,6 миллиард долларга қурилган стадионда News

Элдор Шомуродов учун қийин танлов. Ҳамма гап 1,6 миллиард долларга қурилган стадионда

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов МЛСга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, унга "Атланта Юнайтед" клуби жиддий қизиқиб қолган.

Эътиборлиси ушбу клуб уй ўйинларини 2017 йилда 1,6 миллиард доллар эвазига қуриб битказилган "Mercedes Benz Stadium" стадионида ўтказиб келади. Ушбу стадионда 2023 йилда Мексика - Ўзбекистон (3:3) ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган ва бу стадион сунъий майдонга эга.

Ўшанда шифокорлар Шомуродовга Мексикага қарши ўйинда майдонга тушмасликни тавсия қилишган эди ва футболчи эҳтимолий жароҳатни олдини олиб учрашувда иштирок этмаган эди.

Балки барчаси ортда қолгандир, балки энди Элдор сунъий майдонда ҳам майдонга тушиши мумкиндир. Туркманистонга қарши ўйин ҳам сунъий майдонда бўлдику дейишингиз мумкин, лекин мавсум давомида битта ёки иккита ўйинни сунъий майдонда ўтказиш билан барча уй ўйинларни сунъийда ўтказишнинг катта фарқи бор. Нима бўлган тақдирда ҳам агар бу ўтиш ростдан ҳам амалга ошса Элдор Шомуродовга омад тилаймиз.


Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика