Latest news

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Элдор Шомуродов - Қозоғистон, "Торино", "Чорсу" ва ўғли ҳақида News

Элдор Шомуродов - Қозоғистон, "Торино", "Чорсу" ва ўғли ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Қозоғистон билан ўйиндан олдинги расмий машғулот арафасида championat.asia сайтига интервью берди.


- Терма жамоа ихтиёрига етиб келдингиз. Дастлабки таассуротлар...
- Эрта тонгда Тошкентга етиб келдим. Доим терма жамоага келиш ёқимли. Ўйинларга тайёрмиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Сречко Катанец Шомуродов Тошкентга кеч келган бўлса ҳам, барибир асосий таркибда тушади сабаби "Рома"нинг охирги ўйинидан майдонга тушмади. У ҳозир бошқалардан кўра яхшироқ ҳолатда деди. Ростан ҳам шундайми? Ёки йўл чарчоғи борми?

- Йўл чарчоғи деярли йўқ. Сабаби Италиядан учиб келишга ўрганиб қолдим.



- Худди "Чорсу"га бориб келгандек бўлиб қолдими?
- (кулади) Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эртага майдонга тушишга тайёрман.

- Январь ойида "Торино"га ўтишингиз ҳақида хабарлар чиқди...
- Ҳозир клуб ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Сабаби терма жамоа сафидаман.

- Қозоғистон ва Россия билан ўйинлардан нима кутяпсиз?
- Кимга қарши ўйнашдан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз. Мураббийнинг тактик ишланмаларини ўйинларга татбиқ этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўғлингиз Мустафо ҳам катта бўлса футболчи бўлади деб ўйлайсизми?

- Ҳали анча ёш, сал катта бўлса ўзидан сўраймиз. Лекин қизиқиши бор.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика