Latest news

15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  20 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди" News

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

— Шундай шиддатли ўйин бўлишини билгандик. ОКМКнинг "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинларини кузатиб чиққандик. Бу жамоада ёш ва яхши ижрочилар борлигини билардик. Иложи борича якка курашларда ютқамаслик бўйича кўрсатма бергандик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмамизни яхши бажаришди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, иккинчи бўлимда эса доим бўлгани каби ОКМК ўйинга қўшди. Устунлик рақибда, аммо омад биз томонда бўлди.


— Ўйиндан олдин мусобақа пешқадамига қарши кўрсатма қандай бўлганди?

— Қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўриш учун тайёргарлик кўргандик. "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, ушбу ўйинда қарши ҳужумни якунлайдиган ҳужумчилар етишмади.

— Анвар Бердиев кетганидан сўнг ижобий натижаларга, масалан илк ғалаба ва бугун сафардаги қийин учрашувда дурангга эришилди. Сиз билан янги шартнома имзоландими ёки йил бошидаги битим бўйича ишлаяпсизми?

— Йил бошидаги шартнома бўйича ишлаяпмиз.

— Илк давра ниҳоясига етмоқда, танаффусда жамоа кучайтириладими? Сабаби ушбу ўйинчилар билан чемпионатда қолиш қийин масала.

— Йўқ, бизда яхши ижрочилар бор. Ҳужумда оқсаётганимиз сабаб ўша позицияга ўйинчи оламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика