Latest news

11:24Про лига. 14-тур расмийлари маълум  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  11 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Элдор Адҳамов: "Сурхон"га қарши баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз" News

Элдор Адҳамов: "Сурхон"га қарши баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз"

"Андижон" бугун сафарда "Сурхон" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу баҳсдан олдин меҳмонлар дарвозабони Элдор Адхамов билан суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг ўтган турида "Андижон" жамоаси Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан куч синашди ва муроса кўчасини танлашди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Қизилқум" билан бўлган ўйинда жамоамиз учун қийин бўлди, бизга ғалаба жуда муҳим эди. Ҳужумлар уюштиришда камчиликлар юзага келди ва якунда бир очко билан чекландик.

- Дарбозабон ярим жамоа ҳисобланади, кўп вазиятларда "Андижон" жамоасини муқаррардан голлардан сақлаб қолмоқдасиз, лекин "Бунёдкор" жамоаси билан бўлган учрашувда ўйинингизда пасайиш сезилди?

- Дарбозабон асосан руҳан ўйинга тайёр бўлиши керак, баъзи учрашувларда омадсиз ўйинлар ҳам бўлиб туради ва шундай ҳолатларда тезроқ эсдан чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўриш керак бўлади. "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг камчиликлар борлигини ҳис этиб, "Қизилқум" жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда ишончли ўтказиб аввалги ўйинда тасодиф эканлигини қайсидир маънода буни исботладим деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Андижон" жамоаси бир маротаба ғалабага эришди ва ягоналигича қолмоқда. Сизнингча, жамоанинг ғалаба қозонишига нима етишмаяпти?

- Жамоада аксарият ўйинчилар ёш, оз бўлсада тажриба етишмаяпти. Ҳужумчиларга бир оз омад юз ўгирмоқда, мураббийлар камчиликлар устида астойдил меҳнат қилишмоқда. Насиб бўлса кейинги турда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Элдор, нима деб ўйлайсиз ушбу мавсумда "Андижон" жамоаси Суперлигада жон сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз Суперлигада қолишлиги учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва насиб бўлса буни уддалаймиз.

- "Андижон" жамоаси кейинги 22-турда турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Сурхон" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- Ушбу баҳсда жамоамизга қийин бўлиши аниқ, сабаби рақибимиз ҳам Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Шунинг учун ғалаба қозонишимиз керак ва мухлисларни кайфиятини кўтариш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз.

Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика