Latest news

22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  0 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  5 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  7 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  2

"Эль Класико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10) News

"Эль Класико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)

Бугун бизни Испания чемпионатининг энг муҳим ўйинларидан бири кутиб турибди.

"Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ушбу қарама-қаршиликда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида эслаб ўтишни жоиз деб топдик.


10. Уго Санчес ("Реал") - 10 та гол. Мексикалик футболчи "қироллик клуби" сафида "Барса" дарвозасига 10 та гол кирита олган.



9. Хосеп Самитьер ("Барселона") - 10 та гол. Самитьер 1919-1932 йиллар мобайнида ўтган фаолияти давомида 10 маротаба "Эл-Классико"ларда рақиб дарвозасини ишғол қилган.


8. Сантильяна ("Реал") - 12 та гол. Сантильянанинг "Классико"лардаги голлари сони эса 12 тани ташкил қилади.




7. Пако Хенто ("Реал") - 14 та гол. Хенто "Реал"даги фаолияти давомида 128 та гол киритган. Шулардан 14 таси "Барса" дарвозасига урилган.



6. Ференц Пушкаш ("Реал") - 14 та гол. Венгриялик машҳур футболчининг ҳам бу борадаги кўрсаткичи 14 тага тенг.



5. Сесар Родригес ("Барселона") - 14 та гол. Испаниялик чарм тўп устаси "Реал" дарвозасини 14 маротаба аниқ нишонга олган.



4. Рауль ("Реал") - 15 та гол. Афсонавий Рауль 16 йиллик фаолияти давомида 15 маротаба каталонияликлар дарвозасига йўл топа олган.



3. Криштиану Роналду ("Реал") - 16 та гол. "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар 16 маротаба "Эл-Класико"ларда гол киритган.



2. Альфредо ди Стефано ("Реал") - 18 та гол. Дунё футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эса 18 марта "Барселона" мухлисларини хафа қилган.




1. Лионель Месси ("Барселона") - 21 та гол. Аргентиналик футболчи "Эл-Классико"лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 21 маротаба "Реал" дарвозасини ишғол қила олган.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика