Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  1 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  15 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  35 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди» News

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди»

«Олимпик» — «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Достон Турсунов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ойин кескин курашларга бой ўтди. Рақибимиз чемпионлик учун курашаётган жамоалардан ҳисобланади. Улар асосан яккакурашларга асосланган футбол кўрсатишади. Уларни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Улар асосан узун узатмалар орқали ҳаракат қилишади. Режаларини амалга оширмасликка ҳаракат қилдик. Ўйин бизнинг назоратимизда ўтди ва биз ушбу баҳсда ғалаба қозондик»,-деди Достон Турсунов.

Достон Турсунов ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ўйнади. Бу сиз учун қанчалик қийинчилик туғдирди?

Бугун биз асосан ҳужум қилдик. Шу сабабли ҳам кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдим. Ҳозирги замонавий футболда қанот ҳимоячилари кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади ва биз ҳам шунга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳаммага манзур бўлаётган жамоа 17 та турдан сўнг турнир жадвалида 22 очко билан 7 ўринда кетмоқда. Бу жамоага янада тепароқда бўлиши учун нималар етишмади?

Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди. “Олимпик” жамоаси илк бор Суперлигада иштирок этмоқда, шу сабабли бўлса керак бизга озгина тажриба етишмаяпти. Кўп ўйинларда ғалаба қозонсак бўларди. Кўпроқ дуранг ўйнади ва кўплаб очколарни йўқотдик. Чемпионат давомида янада яхши ҳаракат қилиб, тепароқда бўлишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика