Latest news

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  0 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  21 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  8 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58

Диёр Холматов: "Умид қиламанки, иккинчи даврада тартибли футбол кўрсатиб, чемпионга айланамиз" News

Диёр Холматов: "Умид қиламанки, иккинчи даврада тартибли футбол кўрсатиб, чемпионга айланамиз"

"Пахтакор"нинг бугунги машғулотларидан сўнг ярим ҳимоячи Диёр Холматов билан суҳбатлашдик.

Маҳоратли футболчи бир нечта саволларимизга жавоб қайтарди.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қалай кетяпти?

- Машғулотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Мураббий қаттиққўл ва тартиб-интизомга жиддий қараяпти. Иккинчи даврага тайёрмиз. Ўйлайманки, "Динамо" билан учрашувда чиройли ўйин кўрсатамиз.

- Янги бош мураббий Максим Шацких ҳақида нима дея оласиз?

- У тартибга жиддий аҳамият қаратадиган мураббий экан. Улкан тажрибаси борлиги сезилиб турибди. Ҳар бир футболчи билан индивидуал шуғулланмоқда. 

- Биринчи даврада сизда жисмоний тайёргарлик бўйича камчилик сезилганди...

- Ҳаммада ўз услуби бор. Ҳозир биз кўпроқ жисмоний ҳолат устида ишлаяпмиз, бунга жиддий аҳамият беряпмиз. Умид қиламанки, иккинчи даврада тартибли футбол кўрсатиб, чемпионга айланамиз.

- Суперлига биринчи даврасида жуда кам, яъни бор-йўғи 5 та ўйин ўтказдингиз. Ваҳоланки, ундан олдинги мавсумда нисбатан кўпроқ ҳаракат қилгансиз. Ҳозирги ҳолатингиздан келиб чиқиб иккинчи даврада кўпроқ ўйинда қатнашаман, деб ўйлайсизми?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз режаси бўлади. Ҳа, биринчи даврада кам ўйнадим. Бироқ бу ўз айбим билан юзага келди деган фикрдаман. Эҳтимол, ўз устимда камроқ ишлагандирман. Ҳозир рақобат кучли. Ўйлайманки, айни пайтда ҳар тарафлама яхши спорт формадаман.

- Сиз учун энг қулай позиция қайси?

- Мен учун энг қулайи – қанотда ўйнаш. Мураббий қайси чизиққа қўйса, жамоага ўша ерда фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

Янги легионерлар қатнашган "Пахтакор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика