Latest news

22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  8 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  13 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  22 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди News

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғиз Республикасида ўтказаётган йиғинда дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Иссиқкўлдаги баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Қирғиз Республикаси чемпионати вакили "ОшМУ Алдиер" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиндаги дастлабки гол жамоамизда кўрикда бўлган Шерзод Қодировнинг узатмасидан кейин Иминов томонидан киритилган бўлса, кўп ўтмай Абдуллаевнинг узатмасини Шоаҳмедов голга айлантирди. 37-дақиқада эса Шоаҳмедовнинг пасидан кейин Шерзод Қодиров ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ ўзгарди, фақатгина Кожо майдонда қолдирилди. 50-дақиқада Халиловнинг узатмасини Ҳожимирзаев голга айлантирган бўлса, 78-дақиқада жамоамизда кўрикда бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи да Силва гол муаллифига айланди. Ўшликлар 53 ва 90-дақиқада гол уришди, якуний ҳисоб – 5:2. 

"Динамо"нинг қўшни мамлакатдаги йиғини 22 июлгача давом этади.

Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.

17 июл (чоршанба)

"ОшМУ Алдиер" (Қирғиз Республикаси) – "Динамо" 2:5

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 9, Санжар Шоаҳмедов 12, Шерзод Қодиров 37, Анваржон Ҳожимирзаев 50, Да Силва 78 – 53, 90.  

"Динамо" (1-бўлим): Равшанбек Ягудин, Муҳаммадали Турсунов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Ратиньо Феррейра, Абубакр Муйдинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Қодиров, Кожо Жоэл.

2-бўлим: Фарҳод Раҳматов, Владимир Козак, Исмоил, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Комил Шарофутдинов, Францис Нарх, Дамир Темиров, Да Силва, Анваржон Ҳожимирзаев, Кожо Жоэл.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика