Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  0 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди News

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди

"Динамо" футбол клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича "Насаф"дан расмий тушунтириш сўради.

"Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги "Динамо" ва "Насаф" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Самарқанддаги ўйинда VAR техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда. 

"Насаф" матбуот хизмати вакили, Қаршидаги "Марказий" стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича "Динамо" "Насаф" клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади. 

Шунингдек, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай хатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт", – дейилади хабарда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика