Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман" News

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун бошқача вариантда ўйнамоқчи эдик, чизиқлар орасидаги компактликни ушлай олмадик. "Пахтакор"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Очко ишлашга умид қилган эдик. Йигитларга эътирозим йўқ. "Пахтакор" маҳорат бобида кучли эди. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман. Учинчи ва тўртинчи голларни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Индивидуал хатолар панд берди. Биринчи голни яна кўриб чиқиш керак, менимча футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди",- дейди Ваниев.

- "Машъал" бугун мағлубиятга учраган бўлсада жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш бор. Бу ўзгаришни қандай изоҳлай оласиз?

- Йигитлардан ҳаммасини оддийликдан ва бошқатдан бошлашимизни сўрадим. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилдими ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак. Шунингдек схемада ўзгариш қилдик. Ўнг қанотда ёш футболчини туширдик. Тўғри тактик жиҳатдан айрим хатоларга йўл қўйди. Лекин, ўйини ёмон эмас. Кейинги учрашувларда туширишни ўйлаб кўрамиз. Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти. 

- Жамоанинг олти ойдан бери маош олмаётгани ҳақида гаплар юрибди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

- Аввал ҳам айтгандим. Молиявий томондан муаммоларимиз бор. Бу борада аниқ жавоб бера олмайман, раҳбариятга мурожаат қилганингиз маъқул. Футболчиларни тиклаш қийин. Улар билан муносабатим яхши. Футболчиларга шундай шароитда майдонга тушиб ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман. 

- Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчи Абдумалик Норқобиловнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Уни майдонга туширдим, айнан Машариповга қарши қўйдим. Ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" билан учрашувда ҳам имконият беришимиз мумкин. Ифеани ва Сирожиддин Қўзиев дисквалификация сабаб қайдномадан ўрин олмади. Никита Павленкода жароҳат бор.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика