Диего Симеоне: "Пенальтилар сериясини томоша қилишга журъат этмадим"
14 mar 2024 17:52
News
Диего Симеоне: "Пенальтилар сериясини томоша қилишга журъат этмадим"
"Ажойиб ўйин ўтказдик. Стадиондаги атмосфера ажойиб эди. Сўнги саккизталик ичида бўлиш осон вазифадек туюлиши мумкин, аммо аслида бундай эмас. Сўнги вақтларда қайд этаётган натижаларимиз сабабли кўпчилик бизни танқид қилаётганди. "Кадис"га мағлуб бўлганимиздан сўнг "Интер"га қарши имконият йўқ дейишди. Мен эса "камбэк" амалга ошириш ва барчага жавоб бериш учун ажойиб имконият деб ҳисобладим. Пенальтилар сериясини кўришга журад этмадим, бу жуда қийин вазият эди. Пенальтиялар серияси бизнинг оғриқли нуқтамиз бўлган. Бугун эса биз учун ҳаммаси яхши тугади. Бунинг учун Облакга раҳмат айтаман. 14/15 мавсумда "Байер"га қарши пенальтилар сериясини ҳам томоша қилмаганман ва ўшанда Облак зарбаларни қайтарганди. Шу вазиятни эсладим ва яна бир маротаба "лотерея"ни кўрмасликга қарор қилдим" - деди "матрасчилар" бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико Мадрид" нимчорак финал жавоб учрашуви доирасида Миланнинг "Интер" жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Чорак финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими жума куни соат 16:00да бўлиб ўтади.

Similar news
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Comments