Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Даврон Исоқов: "Динамо" устидан кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик" News

Даврон Исоқов: "Динамо" устидан кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик"

Про-лиганинг 22-турида "Нурафшон" меҳмонда "Динамо" устидан ғалаба қозонди.

Бу ғалабадан кейин бухороликлар Суперлигага олиб борадиган плей-офф баҳсларига йўлланма олиш имкониятини сақлаб қолди. Учрашувдан сўнг "Нурафшон" ҳужумчиси Даврон Исоқов билан суҳбатлашдик.

"Динамо"га қарши ўйин жуда қийин бўлишини билардик. Биз ўйинша шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлганди. Шу сабабли рақибимизда юқори босим йўқ эди. Шуни ҳисобга олиб ўйинга тайёргарлик кўрдик.

Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бу билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Биз кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Чунки бизни ғалабадан бошқаси асло қониқтирмасди.

Суперлигага чиқиш имкониятини сақлаб турибмиз. Шундан келиб чиқиб, охиригача курашамиз. Мақсадимиз - Суперлига чиқиш ҳисобланади", - дея фикрларини якунлади Исоқов.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика