Latest news

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  230 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Даврон Ҳошимов: "Навбаҳор"га Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин, таркибимиз яна кучаяди" News

Даврон Ҳошимов: "Навбаҳор"га Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин, таркибимиз яна кучаяди"

"Навбаҳор" жамоаси 4 январь санасидан эътиборан қишки ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Жамоа аъзолари дастлабки кунги машғулотларни "Ёш куч" стадионида ўтказди. Машғулотлар якунида "лочинлар"нинг тажрибали футболчиси Даврон Ҳошимов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди. 

"Авваламбор янги кириб келган 2021 йил билан табриклайман. Барча учун омадли келишини тилаб қоламан. Жамоанинг янги мураббийлари мен учун бегона эмас. Бу икки мураббий билан "Пахтакор" жамоасида бирга фаолият олиб борганман. Улар аҳил жамоа шакллантиришни уддасидан чиқишади деб ўйлайман. Боиси Нўъмон акани ўзлари ҳам футболчи бўлганлар, шогирдларини яхши тушунадилар. Кўрсатмаларини ва топшириқларини бажариб ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Таркибимиз яна кучаяди, Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин. Суперлигада кучли учликка кириш вазифамиз ҳисобланади. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўтган мавсум барчамиз учун оғир келди, ўзимиз ҳам мағлубиятга учрашни истамагандик. Бу йил барча мусобақаларга қаттиқ киришган ҳолда ишончларни оқлаймиз",- дейди Даврон Ҳошимов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика