Latest news

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  9 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  47 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  59 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик" News

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик"

Яқинда Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ташкил қилинган халқаро турнирда иштирок этиб қайтди.

Францияга қарши икки учрашувда мағлуб бўлган вакилларимиз, Черногорияни 8:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу мусобақа борасида терма жамоамиз етакчиси Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Франция ҳар томонлама шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турди. Ўйинчилари техник ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ.

Черногория билан йирик ғалаба рақибнинг кучсизлигини эмас, шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмасини тўғри бажарганимизни англатади. Мусобақада ташкилотчилик Европага хос даражада юқори бўлди, деб ўйлайман. Барча шароитлар яратиб берилди. 

Албатта, хатоларимиз бор. Уларнинг устида ишлашда давом этамиз. Қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман", – дейди Даврон Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика