Latest news

19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов News

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал баҳси билан мамлакатимизда катта футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди.

"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Демак, "Championat.asia" талқинига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бу йилни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Насаф"ни ўз пайтида Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов каби посбонлар тарк этган бўлишига қарамай, клуб дарвозабондан қийналиб қолмади. Бу йил эса Абдувоҳид ярқ этиб порлади. У бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди, шунингдек "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Неъматов Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга муваффақ бўлди. Неъматов чемпионатда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон бўлди.

Абдувоҳид Раҳимжон Давронов ("Машъал") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") каби посбонларни ортда қолдирди.  

Суперлигадаги статискаси: 17 ўйин, 1465 дақиқа, 10та гол ўтказди. 12та қуруқ ўйин, 1та пенальти қайтарди.


Тез орада "Championat.asia"нинг ёш киперга аталган эксклюзив махсус совғаси ўз эгасига топширилади.


"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика